Компани бир неча ҳафта “Бавария”ни бошқара олмайди
Sport
−
10:34 251 1 minute
“Бавария” бош мураббийи Венсан Компани соғлиғидаги муаммолар сабабли бир неча ҳафта давомида жамоа ишларидан четда қолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Мюнхенликлар спорт директори Макс Эберл 40 ёшли мутахассиснинг тикланиши учун бир неча ҳафта керак бўлишини маълум қилди. Шу билан бирга, клуб раҳбарияти мураббийнинг ишга қайтишини тезлаштириш ниятида эмас.
“Биз кунлар ҳақида эмас, ҳафталар ҳақида гапиряпмиз. Бу барчамизга тушунарли”, дейди Эберл.
Шунингдек, клуб спорт директори Эберл клуб ҳозирги мураббийлар штабига тўлиқ ишонч билдиришини ва Компани йўқлиги сабабли таркибда ёки мураббийлар штабида ўзгаришлар қилиш режалаштирилмаётганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 октябрь куни Компани жамоа машғулоти вақтида ҳушидан кетиб, шифохонага олиб кетилган эди. Кейинчалик клуб унинг аҳволи барқарорлашганини, бироқ қўшимча тиббий текширувлардан ўтиши кераклигини маълум қилган.
“Бавария”нинг навбатдаги учрашуви жорий йилнинг 28 октябрь куни Германия кубоги доирасида “Магдебург”га қарши бўлиб ўтиши белгиланган.
Live
All