“Бавария” бош мураббийи машғулот вақтида ҳушини йўқотди

Спорт

−

image

Германиянинг “Бавария” жамоаси бош мураббийи Винсент Компани жамоа машғулотлари вақтида хушини йўқотди ва шундан сўнг шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда “Bild” нашрининг хабар берди.

Манбага кўра, 40 ёшли мутахассис шифохонага тез ёрдам машинасида олиб кетилган. Компани шифохонага ётқизилишидан бироз олдин эса “Бавария”нинг машғулот майдонига тиббий вертолёт қўнган.

“Sky Sport” маълумотига кўра, бельгиялик мураббий машғулотдан кейин ҳушини йўқотган. “Бавария” спорт директори Макс Эберлнинг маълум қилишича, Компани инфекция юқтириб олган. Бу ҳолат унинг сон қисмидаги жароҳати билан бир вақтга тўғри келган. Шу сабабли, мутахассисга ҳатто зинадан кўтарилишда ҳам ёрдам керак бўлган.

Касаллиги туфайли Компани жорий йилнинг 20 октябрь куни Лондоннинг “Арсенал” клубига қарши Чемпионлар лигаси ўйини (2:2) олдидан ўтказилиши керак бўлган матбуот анжуманида иштирок этмаган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг