Комилов Тожикистон Ташқи ишлар вазири билан сиёсий маслаҳатлашув ўтказди
Жамият
−
29 Сентябрь 2020
3337Бугун, 29 сентябрь куни Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари Абдулазиз Комилов ва Сирожиддин Муҳриддин икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари тўғрисида сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказди.
Сиёсий маслаҳатлашувлар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, сув-енергетика, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик ҳамда БМТ, ЙХҲТ, ШҲТ, МДҲ, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси каби халқаро ташкилотлар доирасидаги алоқаларни янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Давлат раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси ва қўллаб-қувватлаши натижасида Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг сўнгги йилларда сифат жиҳатдан янги даражага кўтарилгани ва барқарор ўсиш суръати олганлиги қайд этилди. Икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмасининг мисли кўрилмаган даражада ортиши кузатилмоқда. 2019 йил якунларига кўра, мазкур кўрсатгич 500 млн АҚШ долларини ташкил этган.
Коронавирус инфексияси пандемияси билан боғлиқ чеклов чораларига қарамай жорий йил январь – июль ойларида ўзаро товар айрибошлаш ҳажмлари ўсиши 7,5% ни (255,4 млн долларни) ташкил этгани таъкидланди.
Вазирлар пандемия шароитида кўрсатилаётган ўзаро кўмак Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик ва яқин ҳамкорлик муносабатларидан гувоҳлик беришини эътироф этдилар.
Музокаралар давомида Қирғизистонда ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Учинчи Маслаҳатлашув учрашувига тайёргарликнинг бориши тўғрисида ҳам фикр алмашилди.
LiveБарчаси