Комилов Бакуда ўтадиган Туркий кенгаш йиғилишида қатнашади
Жамият
−
04 Февраль 2020
3440Жорий йилнинг 6 февраль куни Озарбайжон Республикасининг Баку шаҳрида Туркий кенгаш Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов иштирок этади.
Ўзбекистон делегацияси Озарбайжон пойтахтида ўтадиган Туркий кенгаш Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этувчи делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жорий йилнинг 14 сентябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 15 октябрь куни Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммитида иштирок этди.
5 та давлат – Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши (ТДҲК) аъзолари саналади. Ташкилот таркиби туркий тилли давлатларнинг раҳбарлари Кенгаши, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Катта мансабдор шахслари қўмитаси, Оқсоқоллари кенгаши ва Котибиятдан ташкил топган. Котибият Истанбул шаҳрида (Туркия Республикаси) жойлашган.
Ташкилот 2009 йил 3 октябрда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимига мувофиқ ташкил этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь