Коля Қирғиз жиноий гуруҳининг қурол-яроғ омбори топилди

Олам

image

Қирғизистоннинг Чуй вилояти Оламиддин туманида қурол-яроғ омбори топилди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берди. 

Қайд этилишича, омбор Қамчи Кўлбоев (Коля Қирғиз)нинг уюшган жиноий гуруҳи аъзоларига тегишли. 

Аниқланишича, қурол Чуй вилояти, Оламиддин тумани, Арашан қишлоғидаги қабристондан топилган. Қабр тошларидан бирида иккита кулранг полипропилен қоп аниқланган. Уларда турли хил ўқотар қуроллар, тўппончалар, Калашников автоматлари, ўқ-дорилар ва портловчи моддалар бўлган. 

Судгача бўлган ишлар доирасида қуроллар олиб қўйилган. 

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан қурол-яроғ сақланишига алоқадор шахсларни, шунингдек, улардан уюшган жиноий гуруҳ аъзолари томонидан содир этилган шартномавий ва фош этилмаган қотилликларда фойдаланиш эҳтимолини аниқлаш юзасидан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 октябрь куни қирғизистонлик криминал авторитет Қамчибек Кўлбоев (“Коля Қирғиз”) Бишкекда қўлга олинаётганда мамлакат Миллий хавфсизлик ходимлари томонидан отиб ўлдирилганди. Шундан сўнг, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев Тўқмоқ шаҳрида қўмитанинг янги биноси очилишида қатнашиб, жиноятчиларга қарата “биттаси бош кўтарса, ўша бошни чопиши”ни айтганди. Евроосиё таҳлилий клуби раҳбари, халқаро сиёсатшунос Никита Мендкович эса Қамчибек Ташиев Қирғизистоннинг навбатдаги президенти бўлиши мумкинлигини прогноз қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коля Қирғиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг