Ташиевга янги ўринбосарлар тайинланди
Олам
−
01 Декабрь 6672 1 дақиқа
Қурвонбек Авазов Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Очиқ манбалар Қурвонбек Авазовнинг 2020 йилда “Ислоҳот” партияси рўйхати бўйича депутатликка номзодини қўйганини билдирган. 2024 йилдан Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Террорга қарши кураш маркази директори лавозимида ишлаб келган.
Бундан ташқари, Дониёр Рисалиев Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси ўринбосари, Киберхавфсизликни мувофиқлаштириш маркази директори этиб тайинланди. Илгари у қўмитанинг Ўш шаҳри ва Ўш вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи бўлган.
Маълумот учун, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасини 2020 йилнинг октябридан буён Қамчибек Ташиев бошқариб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев туғуруқхона биносининг қурилиши бошланиши бўйича бўлиб ўтган тадбирда давлатга қайтарилган хусусийлаштирилган мулклар ҳақида гапирганди. У ўшанда “Коля Қирғиз”нинг 30 млн долларлик мулки нимага сарфланаётганини айтди.
Live
Барчаси