Колумбияда автобус жарликка қулади. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Колумбиянинг жанубида автобус жарликка қулаб, 13 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда мамлакат Транспорт вазири Мария Констанца Гарсияга таяниб, “El Tiempo” нашри хабар берди. 

Вазирликнинг маълум қилишича, масъуллар 13 нафар ўлим ҳолати ва 18 нафар жабрланувчи, шунингдек, бир йўловчининг жароҳатсизлигини тасдиқлаган. Жабрланганлар Пасто шаҳридаги шифохоналарга олиб борилган.

Автобус Кали шаҳридан Ипьялес қишлоғига йўл олган эди, бу жой Эквадор билан чегарадош. Қутқарувчиларнинг дастлабки маълумотларига кўра, транспорт воситаси носоз бўлган ва ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, автобус баландликдан қулаб тушган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эронда ёнилғи ташувчи танкернинг Систон ва Балужистон вилояти йўналишида кетаётган автобус билан тўқнашиб кетиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлганди ва 15 киши жароҳатланганди. Фаража автойўл полицияси махсус операциялар бўлими бошлиғи полковник Беҳруз Хонпур текширувларга таяниб, ҳодисанинг асосий сабаби “ёнилғи ташувчи танкернинг чапга оғиши” эканини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Колумбия жарлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг