Колумбияда автобус жарликка қулади. Қурбонлар бор (видео)
World
−
04 January 2025 3228 1 minute
Колумбиянинг жанубида автобус жарликка қулаб, 13 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда мамлакат Транспорт вазири Мария Констанца Гарсияга таяниб, “El Tiempo” нашри хабар берди.
Вазирликнинг маълум қилишича, масъуллар 13 нафар ўлим ҳолати ва 18 нафар жабрланувчи, шунингдек, бир йўловчининг жароҳатсизлигини тасдиқлаган. Жабрланганлар Пасто шаҳридаги шифохоналарга олиб борилган.
Автобус Кали шаҳридан Ипьялес қишлоғига йўл олган эди, бу жой Эквадор билан чегарадош. Қутқарувчиларнинг дастлабки маълумотларига кўра, транспорт воситаси носоз бўлган ва ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, автобус баландликдан қулаб тушган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эронда ёнилғи ташувчи танкернинг Систон ва Балужистон вилояти йўналишида кетаётган автобус билан тўқнашиб кетиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлганди ва 15 киши жароҳатланганди. Фаража автойўл полицияси махсус операциялар бўлими бошлиғи полковник Беҳруз Хонпур текширувларга таяниб, ҳодисанинг асосий сабаби “ёнилғи ташувчи танкернинг чапга оғиши” эканини маълум қилган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September