Колумбия рекорд даражадаги кокаинни мусодара қилди
Олам
−
28 Ноябрь
2793Колумбия ҳуқуқ-тартибот идоралари 225 тонна кокаинни мусодара қилиб, жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Нашрга кўра, олти ҳафта давом этган “Оrion" операцияси давомида Колумбия ҳуқуқ-тартибот идоралари ва уларнинг 62 давлатдаги ҳамкасблари кокаин олиб кетаётган олтита денгиз кемасини тўхтатиб, жами 1400 тонна наркотик моддаларни, жумладан 1000 тоннадан ортиқ марихуана ва 225 тонна кокаинни мусодара қилган. Ноқонуний юкларнинг бир қисми Австралияга гиёҳванд моддалар савдосининг янги йўналиши бўйича кетаётган сувости кемасидан топилган.
Шу билан бирга, гиёҳвандликка қарши тадбирлар давомида ноқонуний қурол-яроғ етказиб берилишига ҳам чек қўйилиб, жами 400 дан ортиқ савдогарлар ҳибсга олинган.
“Оrion” операцияси давомида иштирокчи давлатлар – Мексика, Бразилия, Колумбия, Эквадор ва Перудаги жиноий гуруҳлар билан Европа ва Океания наркомафиялари ўртасидаги янги алоқалар аниқланган.
Маълум қилинишича, Колумбия дунёдаги энг йирик кокаин экспортчиси ҳисобланади. БМТ маълумотларига кўра, 2023 йилда кокаин ишлаб чиқариш 53 фоизга ошиб, йилига 2600 тоннага етган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексиканинг Ҳарбий-денгиз кучлари вазирлиги Мичоакан штати соҳиллари яқинида оғирлиги 8,3 тоннага тенг бўлган рекорд даражадаги наркотик партиясини мусодара қилган эди.
Гулирано Жўрақулова
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15