Клублар ўртасидаги ЖЧ-2019га қуръа ташланди

Спорт

image

Швейцариянинг Цюрих шаҳрида 2019 йили бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Илк босқич баҳси мезбон "Ал-Садд" ҳамда Океания чемпиони "Иенген" (Янги Каледония) ўртасида бўлиб ўтади. Мазкур жуфтлик ғолиби кейинги раундда КОНКАКАФ чемпиони "Монтеррей" (Мексика) жамоасига қарши тўқнаш келади.Ушбу босқичнинг иккинчи ўйини эса Осиё чемпионлар лигаси ғолиби ҳамда Африка чемпиони "Эсперенс" (Тунис) ўртасида ўтказилади. Ушбу жуфтлик ғолиби ярим финалда КОНМEБОЛ чемпиони билан учрашади. ЕЧЛнинг амалдаги титул соҳиби "Ливерпуль" эса финал остонасида "Монтеррей", "Иенген" ёки "Ал-Садд" клубларидан бирига дуч келади. 

Маълумот учун: ҳисоб бўйича 16-маротаба ташкил этилаётган клублар ўртасидаги мундиал 11 дан 21 декабрга қадар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

жаҳон чемпионати клублар ўртасидаги

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made