Клинтон Путиндан интервью олган америкалик журналистни маломат қилди

Олам

image

АҚШнинг собиқ давлат котиби ва биринчи хоними бўлган Хиллари Клинтон журналист Такер Карлсонни Россияга Президент Владимир Путиндан интервью олишга борганини танқид қилди. У бу ҳақда MSNBC бошловчиси Алекс Вагнерга берган интервьюсида сўз очган.

"У фойдали аҳмоқ сифатида танилган", деган Карлсонга сифат берган Клинтон.

76 ёшли Клинтоннинг сўзларига кўра, Россия оммавий ахборот воситалари уни завқлантирмоқда ва улар Карлсонни уй ҳайвони деб ўйлашяпти.

Клинтон интервьюда журналистни бир дақиқа ичида уч марта ҳақорат қилишга муваффақ бўлган ва уни “фойдали аҳмоқ”, “уй ҳайвони” ва “тўтиқуш” деб атаган.

"Агар у фойдали аҳмоқ бўлгани учун Россиядаги бирон бир оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилса ҳам ажабланмайман. У ҳақиқатга тўғри келмайдиган масалаларни алжирайди. У Владимир Путин тўқиган Украина ҳақидаги сафсаталарини тўтиқуш каби такрорламоқда”, деган АҚШнинг 42-Президенти Билл Клинтоннинг рафиқаси Клинтон хоним.

Шунингдек, аёл сиёсий рақобатчиси Дональд Трампни эслашни ҳам унутмади. У Трампнинг Путинга АҚШнинг разведка хизматидан ҳам кўра кўпроқ ишонишидан ҳайратда қолганини билдирган ва атрофдагиларни АҚШда гўёки Москванинг буйруғини бажараётган "бешинчи колонна" борлигидан огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 февраль куни эрталаб Карлсон Путиндан интервью олиш учун Москвага боргани ва кейинчалик Украина Президенти Владимир Зеленскийдан ҳам интервью олишини айтганди. Эртаси куни шов-шувли суҳбат Кремль сайтида эълон қилинди. Бир кунни ичида интервью 150 миллион мартадан кўп кўрилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Хиллари Клинтон интервью Такер Карлсон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг