Кличко нишонда: “Лўлилар қироли” треш-токни бошлади
Спорт
−
21 Декабрь 2021
4537Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WВC йўналиши бўйича Жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри (31-0) украиналик собиқ чемпион Владимир Кличко (64-5) ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, ўзинининг энг яхши спорт формасида бўлмаса-да, Кличкони таслим эта олган.
“Владимир Кличко тарихда мени ҳеч қачон мағлуб этмаган бўларди. Одамлар Владимир энди унчалик яхши эмаслигини айтишганини эслайман. Албатта, унинг гегемонлигини тўхтатганимда, мухлислар ўзларини ёмон ҳис қилишган”, дейди Фьюри.
Эслатиб ўтамиз, Кличко 2015 йилнинг ноябрь ойида Фьюрига ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлу бўлган эди. Ўшанда “кичик” Тайсон IBF, WBO, WBA ва IBO чемпионлик камарларини қўлга киритган эди.
Маълумот учун, “Лўлилар қироли” ўзининг сўнгги жангини 2021 йил 10 октябрь куни WВC йўналиши бўйича Жаҳон чемпионлик унвони учун америкалик Деонтей Уайлдерга (42-2) қарши ўтказган эди. Улар ўртасидаги 3-баҳснинг 11-раундида Фьюри нокаут эвазига ғалаба қозонган.
“Доктор болғачи” эса 2017 йил апрель ойида Энтони Жошуага (24-2) қарши рингга кўтарилган ва 11-раундда нокаут эвазига мағлуб бўлган. Шундан сўнг, фаолиятини якунлаганини маълум қилган эди.