КХДР тарихда кузатилмаган “зарба”га дуч келгани эълон қилинди 

Олам 18755
image

КХДР юқумли касалликнинг тарқалиши туфайли республика ташкил этилгандан бери энг катта зарбани бошидан кечирмоқда. Бу ҳақда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин маълум қилди. 

“Бош котибга (Ким Чен Ин — таҳр.) кўра, янги коронавирус тарқалиши билан боғлиқ глобал вазият жиддий бўлса-да, бу хавфли юқумли касалликнинг мамлакатимизда тарқалишини унинг пайдо бўлганидан бери энг катта зарба дейиш мумкин. Унинг таъкидлашича, вирусга қарши чораларни амалга оширишга эътиборни йўқотмасак, ташкилотчилик ва назоратни сақлаб қолсак, инфекцияга қарши курашни кучайтирсак, инқирозни енгиб чиқа оламиз”, дейилади Марказий телеграф агентлиги хабарида. 

Қайд этилишича, жорий йил апрель ойининг охиридан 13 майга қадар мамлакат бўйлаб 524 440 дан ортиқ одамда юқори иситма аниқланган, уларнинг 243 мингдан ортиғи тузалиб кетган, 288 мингдан ортиқ фуқаро ҳамон изоляцияда ва даволанмоқда. Ҳаммаси бўлиб 27 киши ҳалок бўлган, улардан бирида BА.2 коронавирус штамми (omicron) аниқланган. Шимолий Корея Ким Чен Иннинг кўрсатмаси билан “юқори даражадаги фавқулодда эпидемияга қарши тизим” ўрнатган, барча шаҳар ва туманларда локдаун жорий этилган. 

Эслатиб ўтамиз, шу ҳафтада КХДР пандемия бошланганидан бери биринчи марта мамлакатда коронавирус ҳолатлари аниқлангани ҳақида хабар берди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 570
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×