Кишинёвда яна ниқоб режими жорий этилди
Саломатлик
−
19 Август
5841Молдова пойтахти Кишинёвда COVID-19 билан касалланиш даражаси ошди. Ўтган ҳафта шаҳарда 453 та янги ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда бугун, 19 август куни мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Шу муносабат билан Шошилинч тиббий ёрдам институти вакиллари инфекцияни юқтириш хавфини минималлаштириш учун фуқароларни жамоат жойларида ниқоб тақишни қайтадан бошлашга чақирди. Тиббий-ижтимоий ёрдам бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Марина Буга Кишинёв мэрияси хизматлари йиғилишида бугун, 19 августдан бошлаб COVID-19’нинг оғир ва ўртача оғирлиги қайд этилган беморлар шаҳар клиник фтизиопулмонология шифохонасига ётқизилишини маълум қилди.
“Бугунги кунда муниципалитетда COVID билан касалланган беморларни шифохонага ётқизиш учун 64 та каравот мавжуд. Шунингдек, бугунга қадар коронавирус инфекцияси аниқланган 54 нафар бемор шаҳар шифохоналарига ётқизилган, уларнинг барчасининг аҳволи ўртача. Шифокорлар назорати остида уйда даволанаётган беморлар бор”, дея таъкидлади Буга.