Кипрда коронавируснинг янги штамми аниқланди

Олам 5296
image

Кипрда “дельта” ва “omicron” штаммлари гибридидан иборат коронавируснинг янги варианти аниқланди. Штамм Кипр университетининг биотехнология ва молекуляр вирусология лабораториясида ишлайдиган бир гуруҳ маҳаллий олимлар томонидан топилган. 

“Тадқиқотчилар уни “дельтакрон” деб номлади”, деган лаборатория бошлиғи Леонтиос Кострикис. 

Унинг сўзларига кўра, янги вариант “дельта” штамми каби генетик асосга эга, бироқ айни пайтда унинг бир қатор мутациялари “omicron” штамми билан бир хил. 

“Биз кўп сонли мутацияларни топдик, улар илгари фақат “omicron” штамми билан касалланиш ҳолатларида аниқланган”, деган вирусолог. 

Кострикиснинг сўзларига кўра, “omicron” штамми 30 та мутацияга эга ва улардан 10 таси Кипрда олинган намуналарда аниқланган. 

Лаборатория раҳбарининг қўшимча қилишича, “дельтакрон” деб аталадиган штамм оролдан олинган 25 та намунада топилган, улардан 11 таси ковид белгилари билан шифохонага ётқизилган одамлардан, қолган 14 таси оддий аҳолидан аниқланган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 205
Рейтинг: 3
t
×