Кинотеатрда фильм намойиши вақтида ёнидаги қизга шаҳвоний ҳаракатлар қилган йигит қамалди
3-саҳифа
−
14 Май
12267Тошкент шаҳридаги кинотеатрлардан бирида “Жаннат оналар оёғи остида” фильми намойиши вақтида ёнида ўтирган таниш қизга шаҳвоний ҳаракатлар қилган 25 ёшли йигит қамалди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
10 май куни кинотеатр хавфсизлик бўлими бошлиғи ички ишлар органларига мурожаат қилган ва залда йигит ён ўриндиқда ўтирган қизга жамоат жойида бўла туриб ҳар-хил шаҳвоний ҳаракатлар қилганини маълум қилиб, қонуний чора кўришни сўраган.
Бугун, 14 май куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида бўлиб ўтган суд мажлисида ҳуқуқбузар айбига иқрорлигини, ўша куни келажакда турмуш қурмоқчи бўлган қизи билан кинотеатрга тушганини, уни соғингани туфайли эҳтиросга берилиб кетганлигини, қиз унга “жамоат жойидамиз бу ишимиз тўғри эмас” деганини, шунга қарамасдан унга тегинганини айтиб, енгиллик беришни сўраган.
Суд мажлисида қатнашган қиз эса йигит унга шилқимлик қилиб, ўпиб танасига тегинганини, у тегинмаслигини айтиб қаршилик кўрсатганини, келажакда турмуш қурмоқчи бўлганлиги учун ариза билан мурожаат қилмаганини айтиб, унга енгиллик беришни сўраган.
Суд қарорига кўра, йигитга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган ва ундан қамоқни ҳар бир куни учун қабул қилиш муассасаси фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи, яъни 255.000 сўм ундирилиши белгиланган.
LiveБарчаси