Тошкент дренаж тизими мастер-режаси ишлаб чиқилади
Жамият
−
29 Январь
5994Бугун, 29 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилишда Тошкет шаҳридаги дренаж тизими ёғингарчилик даврида аҳоли эътирозига сабаб бўлаётгани қайд этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Шу муносабат билан шаҳар ҳокимлиги олдига дренаж тизимидаги энг муаммоли нуқталарда қурилиш ишларини якунлаш ҳамда 1 сентябрга қадар пойтахт дренаж тизими мастер-режасини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.
Бундан ташқари, Президент ўтган йилда темирйўлда вагонлар паркини янгилаш ва юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича сезиларли натижага эришилмагани кўрсатиб ўтилди.
“Ўзбекистон темирйўллари”га вагон ишлаб чиқаришни модернизация қилишга ажратилган маблағлардан унумли фойдаланиб, 1,5 мингта юк ва йўловчи вагонлари ишлаб чиқариши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, “Қўқон”, “Самарқанд”, “Тошкент” вокзаллари, “Андижон” ва “Урганч” аэропортлари бошқарувини хусусий секторга бериш масаласини ўрганиш топширилди. Шаҳрисабз, Сариосиё ва Қўқон аэродромларида таъмирлаш ишларини якунлаб, маҳаллий авиаташувларни йўлга қўйиш вазифаси қўйилди.