Энди кинотеатр ва боғлар давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга берилади
Жамият
−
21 Январь 2021
3008Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериладиган давлат мулки объектларининг рўйхати тасдиқланди.
Қарор билан, давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган 172 та давлат мулки объектининг рўйхати тасдиқланди.
Шунингдек, Маданият вазирлиги ва “Ўзбеккино” МА билан келишмасдан, қуйидагиларга йўл қўйилмаслиги белгиланди:
• уларнинг тизимидаги кинотеатрлар, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, театрлар, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг кўчмас мулкларини хусусийлаштириш;
• уларнинг ҳудудидаги ер майдонларини маҳаллий ҳокимликлар захирасига олиш.
Мазкур турдаги объектлар уларнинг маданият ва санъат соҳасидаги фаолият турини сақлаб қолиш шарти билан давлат-хусусий шериклик асосида берилади.
Бунда ташаббускорларга қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида маданият ва санъат соҳасига яқин бўлган:
• хизмат кўрсатиш;
• кичик ишлаб чиқариш;
• савдо фаолияти турлари билан шуғулланишга рухсат этилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь