Италиялик жаҳон чемпиони Шомуродовнинг футболкасида стартга чиқди
Sport
−
14:50 892 1 minute
Сузиш бўйича жаҳон чемпиони ва Европа чемпионатларининг кўп карра совриндори Альберто Раццетти Тошкетда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида 200 метрга комплекс сузиш мусобақаси олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг 14-рақамли футболкасини кийиб, стартга чиқди. Унинг бу ҳаракати трибуналардаги ўзбекистонлик мухлисларнинг олқишларига сазовор бўлди.
Италиялик спортчи 200 метр масофани 1 дақиқа 52,53 сонияда сузиб ўтиб, тўртинчи ўринни эгаллади.
Раццеттининг бу самимий ишораси бежиз эмас. Элдор Шомуродов Италия футболида ҳам танилган футболчилардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг яхши тўпурари бўлган 31 ёшли ҳужумчи Италия чемпионатида қарийб беш йил тўп сурган. У фаолияти давомида “Женоа“, “Рома”, “Специя” ва “Кальяри” каби клубларда ўйнаган.
Маълумот учун, ҳозирда Элдор Шомуродов Туркиянинг “Истанбул Башакшехир” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.
Live
All