Ўзбекистонда илк бор мудофаа саноатига оид “Texnofest-2024” кўргазмаси ўтказилади

Жамият

image

Мудофаа вазирлиги томонидан жорий йилнинг 2, 3 ва 4 май кунлари Тошкет шаҳрида жойлашган “Ғалаба боғи” мажмуасида илк бор мудофаа саноатига оид “Texnofest-2024” кўргазмаси ўтказилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Кўргазмада замонавий технологиялар, металлургия ва кимё саноати ҳамда текстил соҳасида икки мақсадга мўлжалланган ишлаб чиқарувчи завод, корхона ва ташкилотлар ўзларининг маҳсулотлари билан иштирок этиши кўзда тутилган.

Тақдимотда танлаб олинган энг яхши маҳсулот корхонаси истиқболда Мудофаа саноати агентлиги билан ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, “Texnofest -2024” доирасида иштирокчилар ўртасида робототехника, моделлаштириш технологиялари каби мусобақа ва танловлар ўтказилади. Ғолиблар Мудофаа вазирлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдирланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Мудофаа вазирлиги Ғалаба боғи Тошкет Texnofest-2024

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made