Кимларда коронавирусга қарши иммунитет бўлади?
Саломатлик
−
25 Апрель 2020
17682Берлиндаги “Charite” клиникасининг вирусологи Кристиан Дростен коронавируснинг янги турига қарши иммунитетнинг қандай пайдо бўлишини аниқлади. Унинг фикрича, ҳозирда COVID-19 қарши иммунитетга эга бўлган одамлар мавжуд.
Маълум бўлишича, аввалги коронавируслар (SARS, MARS) билан касалланган одамлар COVID-19 га қарши иммунитетга эга бўлиши мумкин. Шунингдек, у COVID-19 га чалинган одамларда ҳам ушбу касалликка қарши иммунитет пайдо бўлиши эҳтимоли катталигини айтиб ўтган. Дростен шу мавзуда бир қанча одамларда синов ўтказган.
“Беморларнинг 34 фоизида COVID-19 га қарши тура оладиган Т-ҳужайралари борлиги аниқланди. Аммо ушбу одамлар SARS-CoV-2 билан ҳеч қачон касалланмаган“, дейди Дростен.
Вирусологнинг сўзларига кўра, у клиник лабораториясида ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, пневмония келтириб чиқарадиган бир қатор коронавируслар COVID-19 билан ўхшаш. Бундан ташқари, улар сабаб Т-ҳужайралари актив ҳаракатга келиши мумкин. Бундан келиб чиқадики, Т-ҳужайралари ҳам аввалги коронавирусларга ҳам SARS-CoV-2 га қарши тура олади.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан боғлиқ 2 832 441 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 807 037 нафари соғайган, 197 342 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 1 828 062 кишини ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь