Ким Чен Иннинг синглиси ҳам жанубга таҳдид қилди

Олам

image

Жанубий Корея қуролли кучларининг ҳар қандай хатоси Сеулни хавф остига қўйиши, ҳатто, энг кичик провокация ҳам Шимолий Корея армиясининг ракеталарини ишга солиши учун сабаб бўлади. Бу ҳақда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси, Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси бўлим бошлиғи ўринбосари Ким Ё Чжон маълум қилди.

“Аниқ айтиб ўтилганидек, армиямиз энг кичик провокацияга дарҳол жавоб қайтаради. Сўнгги пайтларда ҳарбий бандитларнинг (Жанубий Корея ҳарбийларини) алжирашлари кўп кузатилмоқда. Энди ўйлаб кўринг, агар бу қобилиятсиз ҳарбий безориларнинг нотўғри ҳисоб-китоблари ва асоссиз тахминлари туфайли кутилмаган ҳодиса рўй берса, 10 миллиондан ортиқ аҳолига эга Сеул қандай хавф-хатарга дуч келади?” деган Ким Ё Чжон.

Маълумот учун, Ким Ё Чжон дунёдаги энг хавфли аёл сиёсатчилардан бири саналади. У Жанубий Корея ва АҚШ раҳбарлари билан учрашувларда ҳам иштирок этган.

"Хавфли сингил" акасидан кейин мамлакатдаги энг қудратли одам сифатида танилган. У, шунингдек, АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Шимолий Кореяни баллистик ракеталари борасида танқид қилинганига эътироз билдириб, Оқ уйни "хавфсизлик бўйича янада жиддий инқирозга дуч келиши" мумкинлигидан огоҳлантириб, буни икки томонлама стандарт деб ҳисоблашларини айтган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида ўқув номи остида артиллерия отишмалари авж олди ва жорий йилнинг 5 январь куни КХДР Жанубий Корея томон 200 га яқин артиллерия ўқларини отди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин Жанубий Корея КХДР Ким Ё Чжон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг