Ким Чен Инга хорижий давлатга сафар қилиш таклиф қилинди

Олам

image

Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инга табрик телеграммаси йўллаб, ўзига қулай вақтда мамлакатга ташриф буюришни таклиф қилди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.

“Мўғулистон Президенти телеграммада муҳтарам ўртоқ Ким Чен Инни ва унинг тимсолида меҳнаткаш ва виждонли корейс халқини КХДР буюк раҳбари, ўртоқ Ким Ир Сен таваллудининг 112 йиллиги билан чин юракдан табриклади. У мўғул халқининг яқин дўсти, ўртоқ Ким Ир Сен икки давлат ўртасидаги муносабатлар учун мустаҳкам пойдевор яратганини таъкидлади”, дейилади хабарда.

Мўғулистон Президенти КХДР билан дўстлик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга катта аҳамият беришини билдирган. Бундан ташқари, у Ким Чен Инга ўзи учун қулай бўлган вақтда Мўғулистонга ташриф буюришни таклиф қилган. Мўғулистон Президентининг сўзларига кўра, “Ким Чен Иннинг ташрифи икки давлат халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга бўлган воқеа бўлади”.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея етакчисининг сўнгги хорижий сафари ўтган йилнинг сентябрь ойида Россияга бўлган эди. Ўшанда у зирҳли поездда Россиянинг бир неча ҳудудларида бўлган, “Восточний” космодромида Президент Владимир Путин билан учрашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин Шимолий Корея Мўғулистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг