Ким Чен Ин аёлларни йиғлатди. У оилаларга кўп болали бўлиш “топшириғини берди”
Олам
−
05 Декабрь 2023
14101Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Бешинчи оналар йиғилишида сўзга чиқиб, мамлакатда туғилиш кўрсаткичлари пасайиб бораётганидан хавотир билдирди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ким Чен Ин буни ёшлар ўртасидаги "антисоциалистик хулқ-атвор муаммоси" билан боғлади ва у аёлларни "партия, инқилоб ва мамлакат" учун кўпроқ бола кўришга чақирди.
Шунингдек, у кўп фарзандни дунёга келтирган, етим болаларни парвариш қилаётган оналарга, Пхеньян ва вилоят аёллар касаба уюшмалари вакилларига миннатдорлик билдирган.
Агентликнинг алоҳида қайд этишича, йиғин иштирокчилари давлат раҳбарининг меҳр-муҳаббат, ишонч билан йўғрилган нутқини кўзда ёш билан тинглаган.
Маълумот ўрнида, КХДРда оналар йиғини сўнгги бор 2012 йилнинг ноябрида ўтказилган эди. Ким Чен Ин унда иштирок этмаган, фақат тадбир якунида бирга суратга тушиш билан чекланган.
Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин ҳам аёлларни кўпроқ болали бўлишга чақирганди.
LiveБарчаси