Хуршид Усмонов Қамаши туманига ҳоким бўлди

Жамият

image

Хуршид Абдукаримович Усмонов Қашқадарё вилояти Қамаши тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 18 август куни Халқ депутатлари Қамаши тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда ташкилий масала кўриб чиқилган. Хусусан, сессия давомида депутатлар Хуршид Усмоновни Қамаши тумани ҳокими лавозимига тасдиқлаган. 

Усмонов 1979 йил Касби туманида туғилган. Маълумоти олий. Тошкент давлат техника университетининг бакалавриат ва магистратурасини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

У тайинловга қадар вилоят "Қашқадарё сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти директори лавозимида ишлаётган эди.

Маълумот учун, 2020 йилнинг октябр ойидан жорий йилнинг 31 июлига қадар Тоғаев Ботир Нормаҳмадович Қамаши тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган. У Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланиши муносабати билан лавозимидан озод этилган. Тоғаев 2020 йилгача Вазирлар Маҳкамаси Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибият мудири лавозимида самарали фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Исмоилович Жабборов Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани ҳокими лавозимига тайинланган эди. Шунингдек, Тошкент вилоятининг Қибрай ва Янгийўл туманларига ҳам янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қамаши Қашқадарё тайинлов Хуршид Усмонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг