Янгийўлга янги ҳоким келди

Жамият

image

Одилжон Қосимович Атоуллаев Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар у Нурафшон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими раҳбари бўлиб ишлаган.

Маълумот учун, Одилжон Атоуллаев  1980 йилда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган. 2008 йилда Андижон Давлат университетини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 июль куни ўтказилган инвестициялар жалб қилишни янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Янгийўл тумани ҳокими Улуғбек Ялгашевни лавозимидан озод қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Янгийўл Одилжон Атоуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг