Хуррак жиддий касалликлар келтириб чиқариши маълум бўлди
Саломатлик
−
05 Март 2020
10826Уйқу пайтида отилган хуррак ухлаётган одамнинг ҳам, унинг ёнида ётган одамнинг ҳам саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Бу ҳақда тиббиёт фанлари доктори, невролог Михаил Тардов маълум қилмоқда.
“Ташқи овозлар чуқур уйқуга таъсир ўтказади”, дейди мутахассис.
"Бу ҳолатда уйқу дам олишга имкон бермайди. Аксинча, кундузги пайтда уйқу чақиради. Бу нафақат саломатлик учун зарар, балки хавфли ҳамдир – айниқса, ҳайдовчи ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлайдиган одамлар учун", деди шифокор.
Олимнинг сўзларига кўра, муаммони туш куриш ҳал этади. Фақат бу инсоннинг ўз қўлида эмас. Одамда нафас олиш тизими бузилган пайтда тиббиёт тили билан айтганда апноэ ҳолати юзага чиқади. Хуррак кўпинча ушбу касалликнинг пайдо бўлиши ҳақида сигнал беради. Шифокорнинг таъкидлашича, ушбу касалликнинг авж олиши саломатлик учун жиддий таҳдид туғдириши мумкин.
"Бундай ҳолатда кўплаб муаммолар: босимнинг кўтарилиши, эрталабки бош оғриғи, тунги юрак ритмининг бузилиши, кучнинг пасайиши, кундузги уйқусизлик юзага чиқади", дея таъкидлади невролог.
Унинг маслаҳат беришича, хурракдан азият чекаётган одамлар қўшимча текширув учун шифокор билан маслаҳатлашишлари зарур.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь