“Хурмача” қилиқ чиқарган ИИБ бошлиғи ишдан ҳайдалди
Жамият
−
29 Июль 2019
7794Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Касби туманида фермерларга зўравонлик қилиб, уларни жазирамада дала бошида туришга мажбурлаган ИИБ бошлиғи Чори Кўчаров устидан текширув бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасидан маълум қилишларича, хизмат текшируви якунига кўра Касби тумани ИИБ бошлиғи подполковник Чори Кўчаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, Чори Кўчаров 14 июль куни фермерларни эрта тонгдан семинарга чақирган ва уларни далада туришга мажбурлаб, якунда қўлларига кишан солиб, ИИБга олиб кетганди.
Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси ҳам текширув бошлаганди. Унинг якунига бўйича ҳозирча маълумот берилмади.
LiveБарчаси