ХТВ мактаб ўқувчиларининг пайпоғи текширилганига муносабат билдирди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ, Тошкентдаги мактаблардан бирида ўқувчиларнинг калта пайпоқ кийган-киймагани текширилгани ҳақида хабар берган эдик. Бу ҳолат болаларга ЛГБТга қарши кураш, деб тушунтирилган.

Халқ таъдими вазирлиги, ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлаётган ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, мазкур ҳодиса Миробод туманидаги 110-мактабда бўлиб ўтган. Аммо вазирлик томонидан ўқувчиларнинг пайпоғини текшириш бўйича ҳеч қандай топшириқ берилмаган.

“Халқ таълими вазирлиги томонидан келтирилган ҳолат юзасидан мактабларга ҳеч қандай топшириқ берилмаганлигини маълум қиламиз”, дейди вазирлик Матбуот котиби Лайло Рустамова.

Ҳозирда ҳолат тафсилотларини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб пайпоқ

Баҳолаганлар

541

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made