Тошкентдаги мактабда ўқувчиларнинг калта пайпоқ кийгани текширилди. Мақсад – ЛГБТга қарши кураш

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳридаги мактабларнинг бирида ўқувчиларнинг калта пайпоқ кийган-киймагани текширилган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ходими Шаҳноза Соатова Telegram’даги каналида ёзмоқда.

Соатованинг қайд этишича, бу ҳолат болаларга ЛГБТга қарши кураш, деб тушунтирилган.

“Кеча ўғлимнинг синфига кириб, дарс пайти болаларнинг оёқ кийимини ечтириб, пайпоғини кўришибди: калтами-узунми? Калта пайпоқли оёқларни суратга олишибди. Буни ЛГБТга қарши кураш, деб тушунтиришибди”, деб ёзади у.

Шунингдек, Шаҳноза Соатова “мактабларга дарс ўрнига ЛГБТ мавзусини ортиқча эслатадиган маърузалар кириб борганини” қоралаган.

Адлия вазирининг маслаҳатчиси ушбу топшириқ Халқ таълими вазирлигидан берилмаганини маълум қилган:

“Суриштириб кўрсам, Халқ таълими тизимидан бундай топшириқ тушмаган. Демак, бошқа бир ташкилотнинг топшириғи (балки, кимнингдир шахсий ташаббусидир ” яхши гумон)”.

Унинг постида мактабнинг рақами ва аниқ манзили келтирилмаган. 

Маълумот учун, бундан аввал ҳам телевидениеда калта пайпоқнинг ЛГБТ рамзи экани таъкидлангач, ушбу воқеа ижтимоий тармоқларда катта резонанс келтириб чиқарганди.

Ўзбекистонда яқин орада кескин норозилик уйғотган, ҳаттоки намойишлар ўтказилишигача етиб борган ЛГБТ мавзусининг “олови” пасайганига ҳали кўп бўлмади. Жамият орасида норозилик ва муҳокамалар, мавзуга оид тортишувлар давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

698

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг