Хориждаги ўзбекистонликлар қандай эмланади?

Жамият

0:00
0:00
download

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 апрель куни Ўзбекистонда аҳолини коронавирус қарши эмлаш ишлари бошланганди. Биринчи босқичда 65 ёшдан катталар, вирус юқтириш хавфи бор тиббиёт ходимларини эмлаш бошланди.

Кейинги босқичларда таълим муассасалари ходимлари, сурункали касаллиги бор фуқаролар, ИИБ, Миллий гвардия ва Божхона қўмитаси ходимлари, Чегара қўшинларини эмлаш белгиланган. Аҳоли орасида эса хорижда ишлаш учун кетмоқчи бўлганлар ва чет элда муҳожирликда юрган фуқаролар эмланадими, бу қандай бўлади деган саволлар кўпаймоқда.

QALAMPIR.UZ мухбири меҳнат мигрантларининг эмланиши масаласига ойдинлик киритиши учун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбоновга микрофон тутди. У мамлакатда биринчилардан бўлиб эмланиши керак бўлган аҳоли қатлами вакцина олиб бўлгач, мигрантларни эмлаш имконияти ҳам кўриб чиқилишини таъкидлади.

“Aҳолининг бошқа қатламига ўтиш бошлангандан кейин чет элдаги фуқароларни ҳам эмлаш масалалари кўриб чиқилади. Бугунги кунда нафақат бизда, балки бошқа давлатларда ҳам вакцина танқислиги бўлаётгани учун, ҳозир чет элдаги ўзбек фуқароларини эмлаш бўйича музокаралар амалга оширилмоқда. Ҳозиргача бирорта давлат, ҳатто ривожланган Европа мамлакатлари ҳам элчихоналар орқали хориждаги фуқароларини эмлаши кузатилмади”, деди Ботир Қурбонов.

Қурбонов хорижий давлатлар Ўзбекистондаги элчихонаси орқали фуқароларини эмламаётганини айтиб, хориждаги ўзбекистонликларни эмлаш дунё тажрибасидан келиб чиқиб амалга оширилишини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина Ботир Қурбонов

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг