Хоразмлик аёлни Ҳажда ўғирлик қилди деб хабар тарқатган аёл жазоланди

3-саҳифа

image

Шу йилнинг май ойларида бир аёл ижтимоий тармоқларга хоразмлик уч аёл Ҳаж сафарига боргани ва у ердаги дўкондан тилла ўғирлагани ҳақида аудиохабар тарқатганди. Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси эса ҳолатга муносабат билдириб, ушбу хабарларни ёлғон деб топган. Шундан сўнг, ушбу иш судда кўриб чиқилди. Бу ҳақда “Марказий студия” кўрсатувида маълум қилинди

Аниқланишича, воқеалар марказида 1974 йилда Хива туманида туғилган фуқаро М.Ж. (аёл) турган. Аёл жабрланувчи фуқарони шарманда қилиш мақсадида, уни Ҳаж сафари мобайнида ҳамма намоз ўқиётган вақтда дўконларга кириб, ўғирлик қилгани ҳақида овозли хабар ҳамда жабрланувчининг оиласи билан тушган расмини тарқатган.

Терговда аудиохабар ва Telegramʼдаги ёзишмалар судланувчига тегишли экани тасдиқланган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи М.Ж. Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 2-қисми билан айбли деб топилди ва унга 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ҳукмда судланувчининг пушаймонлиги, оилавий аҳволи, муқаддам судлангани ҳамда жабрланувчининг айбланувчини кечиргани инобатга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳаж ўғирлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг