Маккада ўғрилик қилгани айтилаётган ўзбекистонлик аёлларнинг боши олиниши ҳақида овозли хабар тарқалди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларга Хоразм вилоятида яшовчи уч нафар аёлнинг Ҳаж сафари пайтида ўғрилик қилгани учун қатл этилиб, бошини Арабистонга олиб кетишмоқчи экани ҳақида овозли хабарлар сиздирилди. Уларда айтилишича, уч нафар аёл Ҳаж сафарига борган пайтида Макка шаҳрида дўкондан тилла тақинчоқларни ўғирлагани учун Арабистонга келса, қўлини чопишлари, келмаса калласини чопиб Арабистонга олиб боришмоқчи бўлишган. Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳолатга муносабат билдириб, ушбу хабарларни ёлғон деб топди

Маълум қилинишича, мазкур овозли хабарда номлари келтириб ўтилган фуқароларнинг Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасига қилган мурожаатига асосан текширувлар олиб борилган. Натижада ушбу овозли хабарларни тарқатган шахслар аниқланган.

Дастлабки суриштирувлар жараёнида улар ушбу овозли хабарларни ҳеч қандай асоссиз тарқатгани маълум бўлган.

“Ҳозирги пайтда овозли хабарларни тарқатган шахсларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

ўғрилик Макка тилла тақинчоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг