Хоразмдаги мактабда ўқитувчи бошланғич синф ўқувчисини аёвсиз калтаклади 

3-саҳифа

image

Бугун, 29 февраль куни ижтимоий тармоқларда ўқитувчи бошланғич синф ўқувчисини калтаклаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳам муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ўрганишлар натижасида ҳолат Хоразм вилояти Хонқа туманидаги 36-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлганлиги аниқланган. Шунингдек, воқеа ваколатли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганилаётгани айтилган.

Бош прокуратура ахборот хизматининг хабар беришича, айни пайтда Хонқа туманидаги мактабда содир бўлган ҳодиса юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Текширув доирасида ўқувчиларда тан жароҳатларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланган. Жараён Хоразм вилояти прокуратураси томонидан назоратга олингани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, QALAMPIR.UZ’га Хоразм вилояти Боғот туманидаги 2-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ўқитувчи ўқувчини калтаклаётгани акс этган видео юборилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм вилояти Хонқа тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made