Хоразмда ўқитувчи ўқувчини калтаклади (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 30 октябрь куни QALAMPIR.UZ’га Хоразм вилояти Боғот туманидаги 2-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ўқитувчи ўқувчи болани калтаклаётгани акс этган видео юборилди. 

Видеода ўқитувчи болани доскага чиқариб ургани ва силтаб йиқитганини кўриш мумкин. 

“Сен кимсан? Ўйинчоқманми мен сенга? Кичкина ҳолингга сакрайсан менга. Ерни тагидан оласанми, осмондан оласанми эртага шу ерда дафтар билан бўл. Тушундингми? Бўлмаса қорангни кўрмай бу мактабда”, деган ўқитувчи видеода.

Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, мазкур ҳолат бошқарма ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган ва бу кеча, 30 октябр куни содир бўлгани аниқланган.

“Тарих фани ўқитувчиси Қ.Ҳ.  9-синф ўқувчиси  М.Б.ни қайта-қайта огоҳлантиришига қарамасдан дарс машғулотига тайёргарликсиз келгани учун уни калтаклаган”, дейилади расмий хабарда.

Бошқарманинг маълум қилишича, бугунги кунда ушбу ходим билан тузилган меҳнат шартномаси унинг хоҳишига кўра бекор қилинган. Шунингдек, Боғот тумани ички ишлар бўлими томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Сурхондарё вилояти ўқитувчиси ўқувчини калтаклаб, тишини синдирганди. Март ойида эса Тошкент шаҳридаги мактабларнинг бирида ҳам шундай ҳолат содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Хоразм ўқитувчи Боғот уқувчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made