Сурхондарёда ўқитувчи ўқувчининг тишини уриб синдирди
3-саҳифа
−
25 Март 2023 12971 1 дақиқа
Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги 13-мактаб ўқитувчиси ўқувчини калтаклаб, тишини синдирди. Бу ҳақда “Milliy” телеканалининг “Millar” дастурида маълум қилинди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 27 февраль куни мактабнинг жисмоний тарбия машғулотлари ўтказиладиган футбол майдонида содир бўлган. Маълум бўлишича, икки ўқувчи футбол ўйнаётганда тортишиб қолган. Буни кўрган жисмоний тарбия фани ўқитувчиси уларни ажратмоқчи бўлган.
Шундан сўнг бошқа ўқитувчи бу ҳолатни кўриб, ўқитувчини ўқувчилар калтаклаяпти деб ўйлаб, жанжалга аралашган ва ўқувчилардан бирига мушт туширган. Оқибатда боланинг 2 та тиши синган. Аниқланишича, калтакланган бола мактабнинг 11-синфида ўқиган.
“Ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида жанжал содир бўлган. Воқеадан хабар топиб, етиб келдим. Шифохонага бордим, ота-онаси билан учрашдим. Дори-дармонига қисман бўлсада, ёрдам кўрсатилди. Ўқитувчи айбини тан олди ва ўз аризасига кўра ишдан бўшаб кетди”, дейди мактаб директори.
Ҳозирда ушбу ҳолат туман Ички ишлар бўлими томонидан ўрганилиб, тергов ҳаракалатлари олиб борилаётгани айтилган.
Live
Барчаси