Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
3-саҳифа
−
10 Март 2023
11544Тошкент шаҳридаги мактабларнинг бирида ўқитувчи ўқувчини калтаклади. Ҳозирда ўқитувчи аёл жавобгарликка тортилди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 2 март куни пойтахтдаги мактаблардан бирида содир бўлган. Ўқитувчи томонидан калтакланган бола 8 синфда ўқиган.
“Мазкур ҳолат биология дарсида содир бўлди. Ўқитувчи дарс бошламоқчи бўлган, аммо калтакланган ўқувчи телефонини олиб ёнидаги синфдошларини расмга олган. Муаллим ўқувчисини бир неча маротаба огоҳлантирган. Аммо у ушбу ҳаракатини давом эттираверган. Шундан сўнг педагог боланинг телефонини олиб қўйган. У эса бунга қаршилик кўрсатиб, устозига гап қайтарган. Ўқитувчи эса жаҳли чиқиб ўқувчини калтаклаган”, дейди мактаб ходими.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар Яшнобод туман судида ўқитувчига оид маъмурий суд иши кўриб чиқилган. Суд қарорига кўра, ўқитувчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган.
Унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараварида жарима жазоси тайинланган.
LiveБарчаси