Хоразмда университет декани пора билан ушланди
3-саҳифа
−
11 Июль
7730Хоразм вилоятида жойлашган Урганч давлат университетида ижодий (касбий) имтиҳондан ўтказиб қўйишни ваъда қилган факультет декани қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, С.К. исмли ушбу декан юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида фуқаро З.Ў.га университетда ўтказиладиган ижодий (касбий) имтиҳондан ўтишига амалий ёрдам бериши эвазига 2600 АҚШ доллари ва 2,5 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қаршида университет юрисконсульти пора олаётганда қўлга тушгани хабар қилинганди.