Хоразмда ўқитувчи дарс пайтида 2 ўқувчини калтаклади (видео)

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Хоразмда мактаб ўқитувчиси 2 нафар ўқувчини дарс хонасида калтаклагани тасвирланган видеолавҳа тарқалди.  Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати муносабат билдирди.

Билдирилишича, воқеа кеча, 23 май куни Тупроққалъа туманидаги 6-сонли умумий ўрта таълим мактабида 6-синф ўқувчиларига география фани дарс машғулоти ўтказилаётган пайтда содир бўлган.

Видеода ўқитувчи дарс давомида ўзаро гаплашиб ўтиргани учун 2 нафар ўқувчига танбеҳ бергани ва уларга нисбатан қўпол муносабатда бўлиб, уларни бел ва елка соҳасига муштлаб ургани тасвирланган. 

Шу воқеадан кейин ўқитувчи ўз хоҳишига кўра ариза ёзган ва ишдан бўшатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда боғча опа аввал икки болани уриштириб, кейин ўзи ҳам уларни калтаклади.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм калтаклади мактаб ўқитувчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made