Хоразмда ўқитувчи дарс пайтида 2 ўқувчини калтаклади (видео)
Жамият
−
24 Май 2024 10543 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Хоразмда мактаб ўқитувчиси 2 нафар ўқувчини дарс хонасида калтаклагани тасвирланган видеолавҳа тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати муносабат билдирди.
Билдирилишича, воқеа кеча, 23 май куни Тупроққалъа туманидаги 6-сонли умумий ўрта таълим мактабида 6-синф ўқувчиларига география фани дарс машғулоти ўтказилаётган пайтда содир бўлган.
Видеода ўқитувчи дарс давомида ўзаро гаплашиб ўтиргани учун 2 нафар ўқувчига танбеҳ бергани ва уларга нисбатан қўпол муносабатда бўлиб, уларни бел ва елка соҳасига муштлаб ургани тасвирланган.
Шу воқеадан кейин ўқитувчи ўз хоҳишига кўра ариза ёзган ва ишдан бўшатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда боғча опа аввал икки болани уриштириб, кейин ўзи ҳам уларни калтаклади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025