Хоразмда тарбиячи болаларни қарғаган видеосини адашиб ота-оналар гуруҳига жўнатди (видео)
3-саҳифа
−
21 Сентябрь
17638Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги боғчаларнинг бирида тарбиячиларнинг болаларни қарғагани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, видеолавҳада акс этган ҳолат жорий йилнинг 18 сентябрь куни Қўшкўпир туманидаги 39-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган. Ўрганиш давомида мазкур Давлат мактабгача таълим ташкилотининг 2-ўрта гуруҳ тарбиячиси M.Б. ўзининг мобил қурилмасида тарбияланувчилар билан шуғулланаётиб, жараённи видеотасвирга олгани ва бехосдан шу гуруҳ ота-оналари учун очилган махсус Telegram-гуруҳига жўнатгани аниқланди.
“Ишчи гуруҳ томонидан ташкилот ходимлари ўртасида содир бўлган ҳолат юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, қайта шундай ҳолатлар содир бўлса, қонуний чора кўрилиши юзасидан огоҳлантирилди”, дейилади хабарда.
Ҳолатга сабабчи бўлган тарбиячи M.Б. эса қилган ишидан пушаймон эканини билдириб, мазкур гуруҳ ота-оналаридан узр сўраган ва ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи аёл 5 ёшли болага қўпол муносабатда бўлгани, йиғлаётган тарбияланувчилардан бирига бақириб, гўёки тинчлантириш учун қўлидаги нарса билан калтаклагани ҳақида хабар берилганди. Ушбу тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси ҳам бекор қилинди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь