Шеър ёдлатиш учун 5 яшар болани урган боғча опа ишдан бўшатилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи аёл 5 ёшли болага қўпол муносабатда бўлгани, йиғлаётган тарбияланувчилардан бирига бақириб, гўёки тинчлантириш учун қўлидаги нарса билан калтаклагани ҳақида хабар берилганди. Ушбу тарбиячи А.Г. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Ушбу ҳолатни Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ жойига чиқиб ўрганган. Ходим ўз меҳнат мажбуриятларини қўпол равишда бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 5-бандига асосан тарбиячи А.Г. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Болалар омбудсмани  ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё боғча опа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг