Хоразмда она ўқувчилар олдида ўқитувчини калтаклади
3-саҳифа
−
12 Февраль
8161Хоразм вилоятида аёл ўқувчилар олдида ўқитувчини калтаклади. Суд унга 2 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинлади. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, она фарзандини урганликда айлаб, ўқитувчини мактаб синфхонасида – ўқувчилар кўз олдида калтаклаган. Кеча, 11 февраль куни аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилган.
Унга кўра, аёл Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Аёлга 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги табиий ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган Саъди Сирожиддинов номидаги Республика академик лицейида информатика фани ўқитувчиси ўқувчининг юз қисмига мушт тушириб, уни калтаклаган эди.