Камбағалликдан чиқаришда аниқ дастур йўқ, тизим ўзгариши керак – Президент
Local
−
12:50 930 2 minutes
Аввалроқ, Президент топшириғига кўра, иқтисодий комплекснинг барча раҳбарлари Хоразмда қолиб, камбағаллик билан ишлаш тизимини ўзгартириш бўйича таҳлил ўтказгани хабар қилинганди. Мазкур камбағал оилалардаги пенсия ёшидаги ва ногиронлиги бўлган 526 нафар инсонга ижтимоий ёрдам кучайтирилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат етакчиси камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилишда сўз очди.
Видеоселекторда Хоразмда ўрганилган камбағал оилаларда 48 минг нафар бола борлиги айтилган. Бироқ масъулларда ушбу ёшлар билан алоҳида шуғулланиш ва уларни ҳозирдан касб-ҳунарга жалб этиш бўйича махсус дастур мавжуд эмаслиги қайд этилган.
Вилоятнинг ҳар бир туманида камида 1-2 тадан техникум ва 4-5 тадан ўқув маркази фаолият юритаётгани кўрсатиб ўтилган.
Ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари ва хотин-қизлар фаолларига мактаб, техникум ва ўқув марказларида камбағал оилалар фарзандлари учун қўшимча тўгараклар ташкил этиш вазифаси белгиланган.
Хоразмда, шунингдек, камбағал оилалардаги 10 мингдан зиёд аёл бола парвариши билан банд. Бундай оилалар фарзандларининг боғча қамрови 75 фоизга ҳам етмаслиги кўрсатиб ўтилган.
Билдирилишича, 646 нафар коллеж ўқувчиси ҳамда олийгоҳ талабасининг ҳудуддаги янги лойиҳалардан келиб чиқиб, дуал таълим асосида касбий кўникмаларини ошириш имконияти бор.
Шунингдек, камбағал оилалардаги нафақа ёшидаги ва ногиронлиги бўлган 526 нафар инсонга ижтимоий ёрдамни кучайтириш орқали парвариш билан банд оила аъзоларига даромадли меҳнат билан шуғулланиш учун имконият яратиш мумкинлиги таъкидланган.
Live
All