Хоразмда мактаб ўқувчиси фарзандли бўлди
3-саҳифа
−
12 Август
19394Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятидаги мактаблардан бирида 13 ёшли ўқувчи қиз 15-16 ёшли беш нафар йигит томонидан зўрланиши оқибатида фарзандли бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Болалар омбудсмани билан боғланди.
Маълум қилинишича, ҳолат вилоятнинг Шовот туманида содир бўлган. 13 ёшли мактаб ўқувчиси Ш.Қ. беш киши томонидан зўрланган ва ҳомиладор бўлиб, қиз фарзандни дунёга келтирган. Гумонланувчиларнинг икки нафари 2005 йилда туғилган. Қолган уч нафари 9-10-11-синф ўқувчилари бўлган.
Ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган. Жорий йилнинг 19 июль куни ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Қизнинг соғлиғи назоратда, унга вазият юзасидан ижтимоий-ҳуқуқий кўмак кўрсатиш чоралари кўрилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида вояга етмаган қизни ўнга яқин киши, жумладан ИИБ терговчиси зўрлагани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси