Хоразмда қизларнинг сочини юлган директор ишдан ҳайдалди

Crime

image

Аввалроқ, Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманидаги 14-сон мактаб директори ўқувчиларни уриб, уларнинг сочидан тортиб, судрагани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу мактабнинг директори ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан кўриб чиқилган ҳамда бошқарма бошлиғининг тегишли буйруғи билан мактаб директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида 38-умумтаълим мактабининг директори ўқувчиларни калтаклаганди. Кейинроқ бунга ўқувчининг синф хонасида пиротехника воситаларидан фойдалангани сабаб бўлгани айтилди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends