Хоразмда мактаб директори ўқувчи қизларни калтаклаб, уларнинг сочини юлди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятидаги мактаблардан бирининг директори ўқувчиларни уриб, уларнинг сочидан тортиб судрагани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, тармоқларда сиздирилган видеодаги аёл Қўшкўпир туманидаги 14-сон мактаб директори ҳисобланади. Ҳолат жорий йилнинг 7 апрель куни содир бўлган. Шу куни мактаб директори дарс вақтида 11-синф ўқувчиларининг хонасига кириб, бир неча қизлар сочини йиғмагани сабабли уларнинг сочидан тортиб, танбеҳ берган ва бунинг ортидан уларнинг бири билан жанжаллашиб кетган.

Вилоят ММТБ берган хабарга кўра, ҳолат юзасидан мактаб директори ваколатли ташкилотлар томонидан маъмурий жавобгарликка тортилган, шунингдек, педагогга хос бўлмаган ҳаракатлари учун унга “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида 38-умумтаълим мактабининг директори ўқувчиларни аёвсиз калтаклаганди. Кейинроқ бунга ўқувчининг синф хонасида пиротехника воситаларидан фойдалангани сабаб бўлгани айтилди. Шунингдек, Самарқанд вилоятида ҳам мактаб директори ўқувчини урганди. Бунга эса ўқувчининг биология дарсида синфдоши билан гаплашиб, жим ўтирмагани сабаб бўлгани айтилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм мактаб директори ҳайфсан Қўшкўпир тумани ММТБ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг