Хоразмлик эркак ички ишлар ходимлари калтаклаганини иддао қилмоқда. Прокуратура текширув бошлади
3-саҳифа
−
04 Сентябрь 2020
9960Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти, Шовот тумани, “Арбоблар” маҳалласида яшовчи фуқаро Р.Ш. ва бошқаларнинг видео мурожаати тарқалди. Унда фуқаролар жорий йилнинг 26 август куни ички ишлар органлари ходимлари тезкор тадбирда уларга нисбатан куч ишлатилганлигини билдирган. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура расмий муносабат билдирди.
Аниқланишича, вилоят ИИБ ЖҚБ, ДХХ Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Шовот тумани, Чиғатойқалъа қишлоғи, “Роят” маҳалласида яшовчи фуқаро Ҳ.Ж. 25 август куни соат 23:00 ларда яшаш уйида қиморхона ташкил қилиб, фуқаро А.Д. ва бошқалар қимор ўйнаётган вақтда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари туман ИИБ томонидан олиб борилиб, 2020 йил 28 август куни Ҳ.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Бундан ташқари, фуқаро Р.Ш. ва бошқалар ўтказилган тезкор тадбир давомида ички ишлар ходимлари уларга нисбатан куч ишлатгани ва ҳақорат қилгани тўғрисида туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилган.
Мурожаат муаллифларининг барчасидан тушунтириш хатлари олиниб, фуқаро А.Д., Р.Ш., Й.О., Э.У., А.М., Ҳ.Ж., Б.Ш. ва Я.А. тан жароҳат излар бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизадан ўтказилган.
Шунингдек, ички ишлар ходимларининг ҳаракатлари юзасидан вилоят ички ишлар бошқармасига хизмат текшируви тайинланган.
Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назорат олинган ҳолда туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
LiveБарчаси