Хоразмда 20 кг симоб сотаётганлар ушланди
3-саҳифа
−
17 Февраль 4347 1 дақиқа
Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида қарийб 20 кг симобни ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, тезкор тадбир давомида Хива шаҳрида яшовчи фуқаро тадбирга жалб этилган “шартли харидор”га 4 дона шиша идишларда сақланган, сал кам 20 кг бўлган симоб моддасини жами: 5 000 АҚШ долларига сотаётган пайтда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.
“Маълумки, симоб моддаси хавфли юклар тоифасига киради ҳамда уни ташиш, сақлаш ва муомалага киритиш махсус тартиб ҳамда рухсатнома асосида амалга оширилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида қўшни давлатдан келган икки нафар фуқаро 796 грамм “опий” гиёҳвандлик моддасини “Жартепа” чегара божхона постидан ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган вақтида ушланганди.
Жавоҳир Алиқулов
Live
БарчасиШаҳбоз Шариф ҳам Трампни кўкларга кўтарди
19 Февраль
Трамп Орбанга ўзининг паноҳидалигини айтди
19 Февраль