Хоразмда 11 ёшли болани девор босиб қолди
3-саҳифа
−
08 Июнь
13741Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида 11 ёшли болани девор босиб қолди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани маълум қилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 29 май куни Хива шаҳар Гулшан-2 маҳалласида яшовчи вояга етмаган Ш.К. (2013 йил, ўғил бола) М.М. га тегишли бўлган, қурилиши тугалланмаган бино тагида ўйнаб юрган вақти ушбу бинонинг бир томон девори боланинг устига йиқилиб кетган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Хива шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда Ш.К. тос суяги синиши ташхиси билан тиббиёт бирлашмасида даволанмоқда.
"Болалар омбудсмани бола манфаатлари нуқтаи назаридан ҳолат бўйича ўз кузатувини давом эттиради. Бу борада қўшимча ахборот берилади", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Тошкент вилоятининг Тошкент туманида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб қолганди.